eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Брианна Макнилнинг даво аризаси қониқтирилмади

Куни кеча Олий спорт арбитраж суди АҚШлик спортчи Брианна Макнилнинг унга берилган 5-йиллик дисквалификация муддатига норози бўлиб киритган апелляция аризасини рад этди.

100 м масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича 2013 йил жаҳон чемпиони ва Рио-2016 олимпиада чемпиони ҳисобланган Брианна Макнил ҳам 5 йилга дисквалификация қилинганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Куни кеча Олий спорт арбитраж суди АҚШлик спортчи Брианна Макнилнинг унга берилган 5-йиллик дисквалификация муддатига норози бўлиб киритган апелляция аризасини рад этди.

Жорий йилнинг Июнда Халқаро енгил атлетика федерациясининг Ахлоқ комиссияси (AIU) Макнилга сохта ҳужжатларни тақдим этгани учун шу жазони тайинлаганди. Америкалик спортчининг сўзига кўра, у абортдан кейин ўзини ёмон ҳис қилгани учун навбатдаги допинг-тестни топширмаган. Шундан сўнг, Брианна AIU комиссиясига санаси 2 кунга ўзгартирилган тиббий маълумотномани тақдим этган, лекин AIU аъзолари бу сохталаштиришни фош этишга муваффақ бўлишган.

Макнилнинг дисквалификация муддати 2020 йил 15 августдан бошлаб ҳисобланиб, унинг 2020 йил 13 февралдан 14 августга қадар қўлга киритган барча натижалари бекор қилинди. Шунингдек, спортчи Токио-2020 олимпия ўйинларига миллий танловдан ўтганига қарамасдан, ушбу қарор сабабли бўлажак ўйинларда иштирок этолмайдиган бўлди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш