eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Токио-2020 олдидан паралимпиячиларга АДАМС тизими ва терапевтик қўллаш бўйича тушунчалар берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ўз олдига қўйган вазифасини самарали адо этмоқда.

Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан лицензион спорт турлари ҳисобланган устувор федерация ва ассоциация спортчилари билан учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Шундай ўқув-семинарлардан навбатдагиси паралимпиячилар билан ўтказилди. Тошкент вилояти Ангрен шаҳри «Дукент» қишлоғида ўқув-машғулотларини олиб бораётган паралимпиячилар олдинда турган катта спорт тадбирига жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. Бу ерда спортчилар режа асосан қатъий талаб билан машғулотларни ўтказишмоқда.

Таъкидлаш лозим, спортчилар фақатгина амалий машғулотлар билан чекланиб қолмаслиглари керак. Шу сабабли Агентлик ходимлари паралимпиячиларимизга билиб ёки билмасдан тақиқланган дори воситалари истеъмолидан огоҳ бўлиш, антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлигини уқтириб келишмоқда.

Куни кеча Агентликнинг Допинг синовларини режалаштириш ва терапевтик истиснолар бўлими ҳамда Антидопинг қоидабузарликлар ва АДАМС мониторинги бўлими ходимлари томонидан спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари учун антидопинг ўқув-семинарлари ўтказилди ва допингга қарши курашга оид турли қўлланма материаллар тақдим этилди.

Бундай давра суҳбатлари ва ўқув-семинарларини ўтказишдан асосий мақсад бўлажак чемпионларни ҳалол спорт рухида тарбиялашдан иборатдир.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш