eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Допинг: икки нафар каноэчининг допинг-синамасидан  “мельдоний” тақиқланган моддаси аниқланди

Хабарингиз бор, яна саноқли кунлардан сўнг орзиқиб кутилган Токио ёзги Олимпия ўйинларига старт берилади.

Ҳозирда барча мамлакат вакиллари кун чиқар юрт Япония иқлимига мослашиш ва сўнги ўқув-машғулотларини айнан шу ерда ўтказиш учун ташриф буюришмоқда.

Режага асосан Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчилардан олимпиадага қадар камида 2 марта допинг-синама олиш тартиби жорий этилган.

Токиога йўл олган россиялик икки нафар спортчидан допинг аниқланган. Маълум бўлишича 17 июнда каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоа аъзоларидан допинг-синама олинган. 6 июль куни натижалар эълон қилинган ва россиялик каноэчилар Никита Моргачев ҳамда Павел Сориннинг допинг-синамалариданмельдоний” тақиқланган моддаси аниқланган.

Эътиборли жиҳати бу натижа каноэчилар Токиога учиб кетишига 4 соат қолганда маълум бўлган ва аэропортнинг ўзида ушлаб қолинган. Спортчиларнинг таъкидлашига кўра,  мельдоний моддаси уларнинг танасига қўшимча спорт озуқалари орқали кирган. Лекин улар истеъмол қилган барча спорт озуқалари мураббийлар штаби ҳамда Федерал тиббий-биологик агентлиги ҳузуридаги Бутунроссия спорт тиббиёти маркази томонидан мақъбулланган. Шундай қилиб, Н.Моргачев ва П.Сорин Олимпиадада қатнашиш талабнома рўйхатидан олиб ташланган.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш