eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Токиода фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилганлиги сабабли Токио-2020 Олимпиадаси мусобақалари томошабинларсиз ўтказилади

Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади.

Бу ҳақида Япониянинг «NHK» АА хабар берди.

Мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият янада кескинлашгани сабабли Японияда фавқулодда вазият муддати 2 ойга узайтирилди. Олимпия ўйинлари ташкилотчилари мусобақани томошабинларсиз ўтказишга қарор қилишди.

Шунингдек, Сайтама, Тиба, Канагава ва Осака префектураларида ҳам коронавирус чекловлари жорий қилинади. Шу тариқа 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлувчи Олимпиада ўйинлари вақтида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.  

Бундан аввалроқ, Бош вазир Ёсихидэ Суга матбуот анжуманида COVID-19 га чалиниш айни кунларда, айниқса, 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқаролар орасида сезиларли ошаётганини маълум қилганди.

Олимпиада мухлислар билан ўтказиш ўта хавфли ва коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқинини олиб келиши эҳтимолини эътиборга олиб, ушбу қарорни Япония шифокорлар миллий уюшмаси қабул қилди.

Маълумот учун, Японияда Шифокорлар миллий уюшмасининг эпидемиологик барқарорликка тегишли барча қарорлари сўзсиз бажарилиши талаб этиладиган қарорлар қаторига киради.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш