Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Омонов Ҳумоюн Рустамович ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ҳ.Омонов 1996 йил 12 июль куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетини тамомлаган.
У Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигида ишлаб келмоқда.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги жамоаси Ҳумоюн Омоновни бугунги таваллуд айёми муносабати билан самимий муборакбод этади ҳамда иш фаолиятида улкан муваффақият тилайди!