eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўқ отиш бўйича ягона лицензиант спортчига АДАМС тизими ва антидопинг бўйича тушунчалар берилди

Мухтасар Тоҳировага АДАМС тизими ва терепевтик истъеснолар бўйича тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчиларимиз уларни мураббийлари ва шифокорларига допинг тушунчаси, унинг инсон саломатлигига таъсири ва спортчи учун оқибати нималарга олиб келиши юзасидан ўқув-семинарлар ўтказилмоқда бу эса  спортчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамланишига сабаб бўлаётир.

Жумладан, бугун агентликнинг Антидопинг қоидабузарликлар ва АДАМС мониторинги бўлими бошлиғи Нигора Азаматова ҳамда  Допинг синовларини режалаштириш ва терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Гулноза Турсуновалар томонидан Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ўқув спорт базасида машғулотларни олиб бораётган Мухтасар Тоҳировага АДАМС тизими ва терепевтик истъеснолар бўйича тушунчалар берилди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, м.Тоҳирова пневматик милтиқдан 10 метр масофадан ҳамда 50 метр масофадан 3 ҳолатда ўқ отиш дастурида квалификацион даврда тўплаган юқори баллари учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига 2та лицензияни қўлга киритган ва бу натижаси билан мамлакат ўқ отиш спорти тарихида ўзига ҳос из қолдирмоқда десак муболаға бўлмайди.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида спортчи қизимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш