eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Бугун туғилган кун - Шавкат Миромонович Мирзиёев

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қарши олди.

Шавкат Миромонович 1957 йил 24 июль куни Жиззах вилоятида таваллуд топган. Кейинги пайтларда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги тутган ўрни бир неча баробар юксалди. Бунга мамлакатимиз Президентининг тинимсиз сай-ҳаракатлари натижасида эришмоқдамиз. Тан олиш керак, Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбарлигига келганига салкам беш йил бўлган бўлсада, биз мана шу қисқа муддат ичида бир неча ўн йилликнинг ютуқларини қўлга киритдик. Ҳар бир соҳада ўсиш, кўтарилиш кўзга ташланмоқда.

Жумладан, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш йўлида олиб бораётган ислоҳотлари таҳсинга лойиқ.

Ш.Мирзиёев 2018 йил 3 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ушбу қарор орқали мамлакатда ҳалол спортни тарғиб қилувчи, халқаро майдонларда ўзбек спортчиларини ҳимоя қиладиган агентлик ташкил этилди ва шу кунга қадар самарали фаолиятини давом эттириб келмоқда. Шундан ҳам билса бўладики мамлакат Раҳбари ҳар бир соҳага алоҳида эътибор қаратмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек халқида эртанги кунга ишончни қайта жонлантира олган шахс сифатида гавдаланди...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Шавкат Миромонович Мирзиёевни бугунги таваллуд айёмлари муносабати билан муборакбод этади ҳамда уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди!

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш