Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мана қарийб тўрт йилдан буён фаолият олиб бормоқда.
Агентлик халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган ва бу орқали мамлакат спортчиларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Бутун дунёдаги миллий антидопинг агентликлари фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADА) миллий антидопинг агентликларидан амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботларни қабул қилади ва баҳолаб боради.
Куни кеча Ўзбекистон Миллий анатидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов ва бўлим бошлиғи Нигора Азаматовалар Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тузилган Эксперт гуруҳи (Е.Станикунене, к.Ли, Ф.Дугаре, р.Квон ҳамда Г.Лилар)га биринчи ярим йиллик ҳисоботлар тақдимотини ўтказишди.
Онлайн шаклда ўтказилган тадбирда пандемия даврида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг тарғибот-ташвиқот ҳамда спортчиларни допинг-тестлаш борасидаги фаолияти Эксперт гуруҳи томонидан ижобий баҳоланди.
Шунингдек, йилнинг 2-чи яримида бажарилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди ва аниқ режалар ишлаб чиқилди.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати