Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган умидли параконоэчиларимизга допинг тушунчаси, унинг инсон саломатлигига таъсири, АДАМС тизими ва терепевтик истиснолар бўйича тушунчалар берилди.
Хабарингиз бор Токио ҳозирги кунда бутун дунё нигоҳида. Сабаби кунчиқар юртда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилмоқда. Мамлакатимиз вакиллари учун Рио-2016 га қараганда қараганда унчали ижобий натижалар қайд этилмаяпти. Баҳсларда спортчиларимиз борларини бериб ҳаракат қилишмоқда, аммо спортда ҳаракатнинг ўзи камлик қилади...
Олимпия ўйинлари якунланиши билан Паралимпия бўйича мамлакат вакиллари баҳсларга киришади. Медаллар жамғариш бўйича ҳам асосий умид айнан паралимпия спорт турларидан эди. Ўйлаймизки спортчиларимиз бу ишончни албатта оқлашади.
Спортчиларимизни назарий билимларини ҳам мустаҳкамлаш мақсадида куни кеча Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг Антидопинг қоидабузарликлар ва АДАМС мониторинги бўлими бошлиғи Нигора Азаматова, Допинг синовларини режалаштириш ва терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Гулноза Турсунова ҳамда Матбуот хизмати бошлиғи Ҳумоюн Омоновлар Тошкент вилояти, Хўжакент қишлоғида сўнги ўқув-машғулотларни олиб бораётган параканоэчилар билан ўқув-семинарини ўтказишди.
Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган умидли параконоэчиларимиз Азизбек Абулхабибов, Хаитмурод Шерқўзиев ва Шаҳноза Мирзаеваларга допинг тушунчаси, унинг инсон саломатлигига таъсири, АДАМС тизими ва терепевтик истиснолар бўйича тушунчалар берилди.
Ишонамизки паралимпиячилармиз Токиодан шода-шода медаллар билан юртимизга қайтиб келишади. Бу йўлда улар омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз Олимпиячилар ҳозирга қадар делегациямиз ҳисобига битта олтин ва яна шунча бронза медалини ёздириб қўйишди. Таэквондо бўйича Улуғбек Рашитов тенгсиз бўлган бўлса, Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси дея эътироф этилган дзюдочимиз Давлат Бобонов бронза медалига сазовор бўлди.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати