eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Токио-2020: грузиялик енгил атлетикачи допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди

Хабарингиз бор айни кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилмоқда.

Олимпияда баҳслари қизғин ва муросасиз ўтиши билан бир қаторда кўплаб янги номларни ҳам кашф қилмоқда ва аксинча ҳозирда фаолияти айни чўққисига чиқиб бораётган спортчилар билан хайрлашишга ҳам тўғри келмоқда.

Гап шундаки, 36-ёшли грузиялик ядро улоқтирув-чи Беник Абрамяндан олинган допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди. Спортчидан шу йил 31 июль куни Токиода олинган синамасидаметандиенон”, “тамоксифен” ва “туринабол” моддалари топилган. Булар спортда энг кўп тарқалган анаболик допинглар ҳисобланади.

Мисол учун, 2008 ва 2012 йилги Олимпиада ўйинларида биргина Россиянинг 24 нафар спортчиси мазкур тақиқланган моддалар сабабли медалларидан маҳрум этилганди. 

Умуман олганда, 2020 йил бошидан бу олтинчи допинг-можаро бўлиб, улардан тўртаси енгил атлетикачилар билан боғлиқдир. Лекин бевосита Олимпиадада ҳозирча фақат битта спортчи – кениялик Марк Одиамбо стероидлар билан қўлга тушди. Швейцариялик Карим Хуссейн ўйинлар расман бошланганидан кейин, аммо у ҳали Японияга етиб келмасдан олдин “никетамид” тақиқланган моддаси сабаб четлаштирилган эди.

Нигериялик Блессинг Окагбаре 100 метр масофага дастлабки югуришда иштирок этган бўлсада, унинг ватанида топширган синамасидан тақиқланган ўсиш гормони аниқлангани учун асосий мусобақаларда иштирок этишдан маҳрум этилди. Қолган допинг ҳолатлар бошқа спорт турларига тааллуқлидир. Масалан, австралиялик чавандоз Джейми Кермонд кокаин учун, украиналик триатлончи Юлия Елистратова эритропоэтин учун Олимпиаданинг асосий беллашувларидан четлаштирилган.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш