eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Агентлик бош директори Паралимпия ўйинлари олдидан спортчиларга ўз тавсияларини берди

Ҳар бир соҳада бўлгани каби спортда ҳам саломатлигида нуқсони бўлган, лекин тиним билмай қилган ҳаракатлари эвазига юксак марраларни эгаллаб, мамлакат байроғини баланд ҳилпирашига муваффақ бўлаётган спортчилар таҳсинга лойиқ!

Сўнги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун қулай  шароитларни яратиб бериш йўлида Ҳукуматимиз томонидан кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳаваскор спортчиларни профессионал даражагача олиб чиқиш ва профессионал спортчиларни эса мамлакат байроғини жаҳон ареналарида танитиш учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Албатта, спортчи деганда барчанинг кўз ўнгида соғлом, бақувват инсон гавдаланади. Лекин шундай спортчилар борки уларни кўриб тўрт мучаси соғлом баъзи инсонларга раҳминг келади. Ҳа булар саломатлигида нуқсони бўлган матонат эгаларидир!

Ҳар бир соҳада бўлгани каби спортда ҳам саломатлигида нуқсони бўлган, лекин тиним билмай қилган ҳаракатлари эвазига юксак марраларни эгаллаб, мамлакат байроғини баланд ҳилпирашига муваффақ бўлаётган спортчилар таҳсинга лойиқ!

Ҳозирда бутун дунё нигоҳи Япония пойтахти Токио шаҳрига қаратилган. Сабаби у ерда тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт байрами Олимпия ўйинлари ўтказилаётган бўлса, Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ўйинларда Ўзбекистон спортчилари ҳам Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этишмоқда ва тайёргарлик олиб боришаётир.

Ҳозирда, Тошкент вилоятида жойлашган “Янгиобод” Республика ўқув-машғулотлар базасида паралимпия терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулотларини олиб боришмоқда. Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этишлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Бундай катта спорт тадбири олдидан спортчиларни жисмоний чиниқтириш яхши албатта, лекин жисмоний машғулотларни ўзи камлик қилади, уларни назарий билимларини ҳам ошириш лозим.

Шу мақсадда куни кеча Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов ўқув-машғулотлар базасига ташриф буюрди. Спорт тиббиёти соҳасида Халқаро паралимпия қўмитаси спорт шифокори (IPC Medical Classifier Certificate) ҳисобланган Н.Турсунов спортчилар билан суҳбатлашди ва уларга керакли тавсияларини берди.

Ўз навбатида ўқув-машғулот жараёнларини ҳам кузатди. Паралимпия ўйинларига оз вақт қолганини ҳисобга олиб, спортчилар жароҳат олмаслиги учун нималар қилиш лозим экани ундай ҳолатларда эса қандай усуллардан фойдаланиш лозимлиги борасида мураббийларга ҳам тушунтиришлар берди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси аъзолари 20 август куни кунчиқар юрт Японияга учиб кетишади. Олдинда турган катта спорт тадбирида паралимпиячиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш