eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Волейболчиларга антидопинг қоидабузарликлари тўғрисида ўқув-семинар ўтказилди

Айни кунларда волейбол бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоа аъзолари Тошкент вилоятида ўқув-машғулотларини олиб боришмоқда.

Ҳозирги кунда барча спорт ихлосмандларининг нигоҳи Японияга қаратилган. XXXII ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилаётган Токио шаҳри дунёнинг манаман деган спорт юлдузлари билан гавжум. Эътиборли тарафи бўлажак чемпионлар қаторида юртимиз байроғини юксакларга кўтаришга шай турган маҳоратли спортчиларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Тўғри, мамлакатимизда яккалик спорт турлари бўйича спортчиларимиз жаҳоннинг кўзга кўринган атлетлари билан биринчилик учун олишишлари мумкин, бироқ волейбол, баскетбол, футбол каби спорт турларида бироз оқсамоқдамиз.

Жамоавий қизиқарли ва ҳаяжонга бой спорт тури ҳисобланган волейбол мамлакатимизда ривожланиб, йилдан-йилга ўсиб бораётган спорт турларидан бири ҳисобланади. Волейбол тарихан олиб қараганда 1964 йилда ёзги Олимпия ўйинларига киритилган ва дастлабки олимпиадада эркаклар ўртасида СССР жамоаси ғолиб бўлган бўлса, аёллар ўртасида эса кун чиқар юрт японияликлар биринчиликни қўлга киритишган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳам волейбол спортига катта эътибор берилмоқда. Янги тизим ишлаб чиқилиб, шу асосида спортчиларни саралаб терма жамоага таклиф этишмоқда. Волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги ва чемпионатлари ўтказиш йўлга қўйилган. Мазкур чемпионатларда янги номлар кашф қилинмоқда ва селекция ишлари олиб борилаётир. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим, волейбол бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари халқаро ўқув-машғулотлар йиғинлари ва мусобақаларда иштирок этиб келишмоқда.

Айни кунларда волейбол бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоа аъзолари Тошкент вилоятида ўқув-машғулотларини олиб боришмоқда. Федерация таклифига биноан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов бошчилигида агентликнинг Антидопинг қоидабузарликлар ва АДАМС мониторинги бўлими бошлиғи Нигора Исахаджаевна ҳамда Допинг синовларини режалаштириш ва терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Гулноза Бахтиёровналар спортчилар ва мураббийларга допинг тушунчаси, унинг инсон саломатлигига таъсири ва спортчи учун оқибати нималарга олиб келиши юзасидан ўқув-семинари ўтказилди бу эса  спортчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамланишига сабаб бўлади.

“Ҳар бир спортчи, мураббий ва спорт шифокорлари билишлари лозим, ҳозирги кунда ҳар хил таблеткалар, антибиотиклар кўпайиб кетган. Буларнинг ҳаммаси ҳам спортчи учун фойда эмас аксинча зарарга ишлайдиганлари ҳам мавжуд. Шунинг учун қандай дори воситаларини истеъмол қилишингиздан қатъий назар спорт шифокорингиз билан маслаҳатлашинг ёки агентликка мурожаат қилинг. Малакали ходимларимиз ўз тавсияларини беришга тайёр”, - деди Нодиржон Турсунов.

Семинар давомида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва мутасаддилар томонидан тегишли жавоблар қайтарилди.

Бундай ўқув-семинарлар доимий тарзда устувор федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш