Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг асосий вазифаси спортчиларнинг допингсиз мусобақаларда қатнашиш учун асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.
Бу йўлда эса агентлик томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳар бир устувор федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда антидопинг қоидабузарликлари, допингни спортчи саломатлигига таъсири ва оқибати ҳақида кўплаб ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Бевосита спортчилар билан бирга уларни мураббийлари ва спорт шифокорларига ҳам Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан ишлаб чиқилаётган қоидалар билан таништириш мақсадида суҳбатлар ҳам ташкил этиб келинаётир.
Шундай ўқув-семинаридан бирини куни кеча Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов Ўзбекистон сузиш федерацияси ҳамда ўқ отиш федерацияси шифокорларига тушунтириш ишларини олиб борди.
Суҳбат давомида спортчилар жароҳат олганда ҳамда юрак хасталигига чалинганда спортда тақиқланган дори-дармонлар билан даволаниши лозим бўлган ҳолатларда тегишли халқаро спорт федерацияси ҳузуридаги Махсус тиббий қўмитасига тақиқланган моддалар ва дори-дармонлар билан даволаниш юзасидан вақтинча фойдаланиш бўйича рухсат олиш учун мурожаатномани расмийлаштириш тартиб-қоидалари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борди.
Бу каби суҳбатлар ва ўқув-семинарлар режа асосида мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати