eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Токио-2020: Шоҳсанамхон ва Нигорахон финалда

Хабарингиз бор, кун чиқар юрт Японияда XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг иккинчи кун баҳсларида икки нафар эркак ва икки нафар аёл пара-сузувчиларимиз стартга чиқишди.

100 метр масофага чалқанча сузишда эркаклар Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, аёллар Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзохидовалар С13 классда баҳсларни бошлашган эди.

Йигитларимизга саралашда бироз омад етишмаган бўлса, қизларимиз Шоҳсанамхон ва Нигорахонлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Шундай қилиб, қизларимизнинг жисмоний имкониятидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак бугун ҳам камида 2 та медаль делегациямиз ҳисобига ёзилиши мумкин.

Ayollar o‘rtasida 100 metrga chalqancha usulda suzish bo‘yicha final bahsi bugun Toshkent vaqti bilan soat 15:12 da bo‘lib o‘tadi. Ушбу баҳсларда қизларга омад тилаймиз!

Олға Ўзбекистон!

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш