eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Пара дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладик

Хабарингиз бор, кеча Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, пара дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Шу ўринда айтиш лозимки, пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар. Афсуски, Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар пара дзюдочимиз – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус инфекцияси аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчимиз Шуҳрат Бобоев эса бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди. Ўта оғир вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун дисквалификация қилинди. Ваҳолангки, унда ҳам медаль олиш имконияти юқори эди. 

Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.

Совриндор спортчиларимиз билан танишинг:

Эркаклар

-66 кг Учқун Қуронбоев – олтин

-73 кг Феруз Сайидов – олтин

-81 кг Довурхон Кароматов – кумуш

-100 кг Шариф Ҳалилов – бронза

Аёллар

-57 кг Парвина Самандарова – кумуш

-63 кг Нафиса Шерипбоева - бронза

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш