Токио-2020 Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда.
Спортчиларимиз юртдошларимизни ўз ғалабалари билан хурсанд қилишда давом этишмоқда.
Албатта, спортчиларимиз мусобақага қадар ва мусобақа жараёнида жароҳат олмасликлари керак. Агар шундай бўладиган бўлса, узоқ 5 йил кўрилган тайёргарлик биргина хато сабабли бекор бўлиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида Халқаро Олимпия ва Паралимпия қўмиталари томонидан сертификатланган Халқаро тоифадаги спорт шифокори Нодиржон Турсунов енгил атлетикачиларимизнинг саломатлиги устидан назорат ўрнатиб, уларда ўткир касалликлар ва жароҳатларнинг олдини олиш ва малакали тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш билан бевосита шуғулланмоқда.
Хусусан, Пара Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионатлари ва Гран-Прилар совриндори, Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун 3 та лицензияни қўлга киритган енгил атлетикачимиз тажрибали спортчи Сабина Суханованинг мусобақа давомида жароҳатланишининг олдини олиш бўйича тегишли тиббий профилактик муолажасини ўтказди.
Бу каби сай-ҳаракатлар спортчиларимиз юксак марраларни забд этиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилади. Вакиламиз Сабина Сухановага ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати