Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўзбекистонлик биринчи ММА жангчисида допинг аниқланди

АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, Лилия Шакировага 2 йиллик дисквалификация жазоси қўлланилди.

Ундан 2020 йил 5 декабрь куни олинган допинг-синамасида спортда тақиқланган “мельдоний” моддаси аниқланган эди. Энди Лилия Шакирова 2022 йил 5 декабрдан бошлаб яна спортга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “мельдоний” метаболизм модулятори ва гормони ҳисобланиб, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Тақиқланган рўйхатига 2016 йилда киритилган. Ушбу модда биринчи марта допинг сифатида россиялик теннисчи Мария Шараповада аниқланган ва натижада спортчи икки йиллик дисквалификация билан жазоланган.

29-ёшли Шакирова UFC-254 турнирида 2020 йил октябрь ойида биринчи чиқишини қилган эди. UFC билан шартнома тузишдан аввал асли ўзбекистонлик Л.Шакирова асосан Россия Федерацияси номидан октагонга чиқиб шу вақтгача 3 жангда ғолибликни қўлга киритган эди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Календар

Календар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш