eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Токио-2020: делегациямиз ҳисобига сўнги медални Гулжаной Наимова тақдим этди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг сўнги вакили Гулжаной Наимова ҳам ўз чиқишини якунлади.

Пара-таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Гулжаной Наимова бироз аввал финал жангини якунлади. Олтин медаль учун кечган жангда вакилимизга бразилиялик Менезес Безерра рақиблик қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз мусобақанинг иккинчи рақамли спортчисини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Шундай қилиб, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди. Вакилларимиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида ҳозирча 16 ўринни эгаллаб турибди.

Бир сўз билан айтганда паралимпиячиларимиз яхши натижа қайд этишди десак муболаға бўлмайди. Тўғри, Рио-2016 Паралимпия ўйинларига қараганда кумуш ва бронза медалларини жамғариш бўйича бироз пастроқ натижа, аммо, барчамиз гувоҳи бўлдик, матонатли спортчиларимиз борларини бериб ҳаракат қилишди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз делегациямиз вакиллари 6 сентябрь куни юртимизга қайтиб келишади.

Ташаккур юксак иқтидор эгалари, матонат соҳиблари!

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш