eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Паралимпия ўйинлари қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди

Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб юртимизга қайтиб келган паралимпиячилар кеча тантанали равишда кутиб олинди.

 

Махсус рейс билан юртимизга қайтиб келган миллат қаҳрамонлари Тошкент-3 аэропортида мутасаддилар томонидан юксак ҳурмат кўрсатилган ҳолда кутиб олинди.

Шундан сўнг, спортчилар, мураббийлар ва делегация вакиллари махсус йўналиш бўйлаб пойтахтимизнинг кўзга кўринган жойларини сайр қилишди ва яқинда барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюришди.

Маросимнинг асосий қисми яъни ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимига навбат келди. У ерда спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолибларига Президент совғалари – олтин медаль эгаларига «Таҳоэ» автомобили ва Тошкент шаҳридан 3 хонали уй, кумуш медаль эгасига «Траверсе» автомобили ва 2 хонали уй, шунингдек бронза медаль эгаларига «Траилблазер» автомобили ва 1 хонали уй калитларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловлар топширишди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш