eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилардан допинг-синамалар олиндими, натижалар қандай?

Хабарингиз бор, узоқ беш йил кутилган Токио-2020 Олимпия ўйинлари жорий йилнинг июль-август ва Паралимпия ўйинлари август-сентябрь ойларида бўлиб ўтди.

Ўйинлар давомида Ўзбекистон спорт делегациялари аъзолари мусобақадан олдин ва мусобақа даврида ўрнатилган тартибда қон ва пешобдан допинг-синамалар топширишди.

Таъкидлаш жоизки, галдаги Олимпиада ва Паралимпиада мусобақадан олдин олинган допинг-синамалар сони аввалги ўйинларга нисбатан сезиларли даражада кўп бўлиб, бунинг асосий мақсади бевосита мусобақаларга имкон қадар тоза, допингдан холи спортчиларни қўйиш орқали соғлом рақобат ҳамда спортда юқори даражали шаффофликни таъминлаш эди ва натижага эришилди.

Ўзбекистонлик Олимпия спотчилардан жами 16 та допинг-синама олиниб, улардан 11 таси мусобақадан олдин ва 5 таси мусобақа даврига тўғри келди. Паралимпия спортчиларимиздан эса жами 39 та допинг-синама олинди, улардан 21 таси мусобақадан олдин ва 18 таси мусобақа даврига тўғри келди.

Мусобақадан олдин олинган тезкор допинг-синамаларнинг барчасида тақиқланган моддалар аниқланмаганлиги боис спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишди. Мусобақа давомида медаль ва совринли ўринларга сазовор бўлган ҳамда рекорд ўрнатган спортчиларимиз допинг-текширувидан ўтишди. Одатда улар тезкор таҳлил қилинмаслиги учун уларнинг натижалари ўйинлардан кейин вақт ўтгач, белгиланган муддатларда маълум бўлади.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш