Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг асосий вазифаларидан бири спортчиларнинг допингсиз мусобақаларда қатнашиш учун асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.
Бу йўлда эса Агентлик томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳар бир устувор федерация ва ассоцоциациялар, спорт таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда антидопинг қоидабузарликлари, допингни спортчи саломатлигига таъсири ва оқибати ҳақида онлайн ва офлайн ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Бевосита спортчилар билан бирга уларни мураббийлари ва спорт шифокорларига ҳам Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан ишлаб чиқилаётган қоидалар билан таништириш мақсадида суҳбатлар ҳам ташкил этиб келинмоқда.
Шундай ўқув-семинарлардан бири Қашқадарё вилояти Қарши олимпия захиралари коллежи мураббийлари ва ўқувчилари билан онлайн тарзда ташкил этилди.
Онлайн семинарда Агентлик ходимлари спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида фаоллик кўрсатишлари лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтишди.
Янги ўқув йили бошлангандан сўнг спорт таълим муассасалари билан ҳамкорликда бундай семинарлар сони ортиб бораверади Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги эса ўз вазифасини бажаришда давом этади.
Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати