Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги спортчилар ва мураббийларга допингни инсон саломатлигига таъсири тўғрисида тушунчалар бериш билан бир қаторда мамлакат спортчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланади.
Куни кеча агентлик томонидан Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини илмий-услубий таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида республикамизнинг спорт мактабларида фаолият юритаётган бир гуруҳ услубчи-йўриқчилари учун антидопинг семинар-тренинги ўтказилди.
Мазкур ўқув-семинарда агентлик бош директори Нодиржон Турсунов таълим дастуридан ўрин олган маълумотларни тингловчиларга етказди. Жумладан, допинг тушунчаси ва муаммосининг ҳозирги кундаги ҳолати, Ўзбекистонда допингга қарши кураш тамойиллари ва услублари ҳамда допинг истеъмолининг саломатликка салбий таъсири тўғрисида тушунчалар берди.
Семинар якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.