eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Навоий ОЗК ўқувчилари ва мураббийларига “Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан федерация ва ассоциациялар ва спорт таълим муассасаларида машғулотларни олиб бораётган спортчилар, спорт шифокорлари ҳамда мураббийларга “Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири” мавзусида ўқув-семинарлари  ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги семинар Навоий Олимпия захиралари коллежида ташкил этилди. Онлайн ZOOM платформаси орқали ташкил этилган семинарда агентликнинг Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи Зебинисо Газиева йиғилиш иштирокчиларига АДАМС тизими, терапевтик истисно ҳамда антидопинг қоидабузарликлар тўғрисида тушунчалар берди.

Ўз навбатида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди ва З.Газиева томонидан керакли тавсиялар берилди. Бундай ўқув-семинарлар барча ҳудудларда ўтказиб келинмоқда.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш