eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Навбатдаги миссия ҳам муваффақиятли бажарилди

Тошкент шаҳри жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари илк бор триатлон бўйичи Осиё кубогига мезбонлик қилди.

Мусобақанинг асосий йўналишида жами 40 нафарга яқин профессионал спортчилар ғолиблик учун баҳслашишди. Дастлабки кунда спринт йўналишида кечган мусобақалар муросасиз руҳда кечди. Регламентга кўра, спортчилар дастлаб 750 метр масофани сузиб ўтишди, сўнгра 20 км масофада велопойга киришишди. Учинчи босқичда триатлончилар 5 км масофани югурган ҳолда босиб ўтишди ва ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳам мазкур Осиё кубоги баҳсларида навбатдаги миссияни бажаришди. Агентлик ходимлари томонидан режага мувофиқ спортчилардан допинг-синамалар олинди.

Спортчилардан олинган допинг-синамлар Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган махсус лабораторияларга юборилади ва натижалари кеинроқ маълум бўлади.

Ҳозирги кунда барча мамлакатларда Миллий антидопинг агентликлари самарали фаолият олиб бормоқда. Спортчиларга керакли тавсияларни беришмоқда. Шу сабабли ҳам тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш ҳолати учрамайди деган умитдамиз.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш