eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

РОЗК ўқувчиларига допинг ҳақида тушунчалар берилди

Пойтахтимизда жойлашган Республика олимпия захиралари коллежи ҳар йили жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионларини етиштириб чиқаради.

Мазкур даргоҳда мураббийлардан спорт сир-асрорларини ўрганган ўқувчилар келажакда олий таълим муассасасини тамомлаб спортчи ҳамда мураббийликда фаолият олиб боришлари мумкин. Бундай ёш, иқтидорли спортчиларни келажакда етук бўлиб вояга етшаларида эса ёшликдан тўғри, ҳалол шурашишга ўргатиш асосий омил ҳисобланади.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи З.Газиева ва бўлим мутахассиси Л.Эгамбердиевалар “Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири”  мавзусида ўқув-семинар ўтказишди.

Мазкур ўқув-семинарда яккакураш спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчи-спортчилар иштирок этишди. Семинар давомида ўқувчилар ўртасида допинг тушунчасини қай даражада билиши тўғрисида қизиқарли савол жавоблар ҳам ўтказилди ва ғолиб бўлган ўқувчилар муносиб тақдирланишди.

Бундай ўқув-семинарлар Агентлик томонидан республикамиз бўйлаб, онлайн ва офлайн тарзда мунтазам ўтказиб келинмоқда. 

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш