eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Дзюдо: Диёрбек Урозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди ва 3 йилга дисквалификация қилинди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати кумуш медали ҳамда кўплаб турнирларда ишончли ғалабаларга эришган спортчи Диёрбек Урозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган.

Диёрбек Урозбоев Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг “Миллий тест рўйхати”га киритилган бўлиб, режали тарзда допинг-назоратидан ўтиши белгиланган. Жорий йилнинг 6 май куни спортчидан мусобақадан ташқари даврда допинг-синама олинган эди.

Текширув натижасида спортчи томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги содир этилган яъни “Meldonium” тақиқланган моддаси истеъмол қилинганлиги аниқланган.

“Meldonium” тақиқланган моддалар рўйхатининг S4. Гормонлар ва метаболизм модуляторлари синфига мансуб ҳисобланади.

Натижада Урозбоев 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Дисквалификация 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланди.

Дзюдочи дисквалификация муддати тугаганга қадар Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида белгилаб қўйилганидек, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиши тақиқланади.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш