Нукус олимпия захиралари коллежи раҳбарлари, спорт мураббийлари ва спортчи-ўқувчилар учун "Допинг тарихи. Допингнинг организмга салбий таъсири" мавзусида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан Нукус олимпия захиралари коллежи раҳбарлари, спорт мураббийлари ва спортчи-ўқувчилар учун "Допинг тарихи. Допингнинг организмга салбий таъсири" мавзусида семинар ўтказилди.
Мазкур ўқув-семинарни Агентликнинг Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи З.Газиева ва бўлим мутахассиси Л.Эгамбердиевалар онлайн ZOOM платформаси орқали олиб боришди.
Бундай ўқув-семинарлар Агентлик томонидан республикамиз бўйлаб, онлайн ва офлайн тарзда мунтазам ўтказиб келинмоқда.