eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Велопойгачи 3 йилга дисквалификация қилинди

Велопойга бўйича Буюк Британия паралимпия терма жамоаси аъзоси допинг истеъмоли учун 3 йилга дисквалификация қилинди.

Кўзи ожиз велопойгачи Эрин Макбрайд 2021 йил март ойида ўқув-машғулот давомида топширган допинг-синамасида “остарин” тақиқланган моддаси аниқланганидан кейин уч йилга дисквалификация қилинди.

Ушбу ҳолат бўйича олти ой давомида текшириш ва суриштирув ишлари олиб борилган.

23-ёшли Макбрайд аввал паралимпия енгил атлетикаси билан шуғулланиб, 16 ёшида кўзи ожизлар ўртасида 400 метр масофага югуриш бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Бу йил велоспортга ўтгач, деярли ўша заҳоти допингда қўлга тушди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, “остарин” тақиқланган моддаси шунингдек Токио 2020 олимпиадасида британиялик спринтер Чиджинду Уджда ҳам аниқланганди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш