eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Кураш жаҳонга юз тутмоқда ёхуд полвонларимиз допинг ҳақида тушунчага эгами?

Ўзбек миллий курашини жаҳон миқёсида намойиш этиш ва Олимпия ўйинларига киритиш режалаштирилган. Бунинг учун эса албатта спортчиларимиздан кўпроқ ўқув-машғулотларда иштирок этиш ва ўзларига бўлган ишончни орттириш талаб этилади.

Буюк аждодларимиздан мерос бўлган курашнинг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларни ушбу миллий спорт туримизга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг мамлакатимизда курашга бўлган эътибор яна ортди. Кўплаб Халқаро ва республика мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Ўзбек миллий курашини жаҳон миқёсида намойиш этиш ва Олимпия ўйинларига киритиш режалаштирилган. Бунинг учун эса албатта спортчиларимиздан кўпроқ ўқув-машғулотларда иштирок этиш ва ўзларига бўлган ишончни орттириш талаб этилади.

Ҳозирда кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. Ўзбек спорти бўлган курашни дунёга танитиш учун эса спортчилардан ҳалол курашиш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ҳам спортчилар спортда тақиқланган моддаларни истеъмол қилишини олдини олиш мақсадида "Допинг ва унинг спортчи организмида салбий таъсири" мавзусида семинар ўтказишди.

Семинар давомида спортчиларга допинг тўғрисида қай даражада тушунчага эга эканликларини аниқлаш мақсадида тарқатма тестлар ҳам берилди. Шунингдек, ўқув-семинар якунида полвонлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш