Аввал хабар берганимиздек, Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган ЮНЕСКО бош қароргоҳида Спортда допингга қарши кураш бўйича халқаро конвенцияга аъзо давлатларнинг VIII Сессияси давом этмоқда.
Анжуманда Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Миллий антидопинг агентлиги бош директори ва Марказий Осиё бўйича минтақавий антидопинг ташкилоти вице-президенти Нодиржон Турсунов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Умид Шодиевлар иштирок этишмоқда.
Тадбирнинг бугунги кун тартибида халқаро конвенцияга муносиблик бўйича миллий антидопинг платформаларнинг ҳисоботларини тинглаш, давлатлар ва ҳудудлар миқёсида соҳа бўйича амалга оширилган ишларга баҳо бериш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, кун тартибидан Бюролар раислари, раис ўринбосарлари ва вакилларини, қолаверса, келгуси IX Сессия Президенти ва котибиятини сайлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати