eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўзбекистонлик муай-тайчидан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган I МДҲ ўйинларида иштирок этган муай-тай спорт тури бўйича терма жамоа аъзоси Фахриддин Хасановдан олинган допинг-синамасида тақиқланган модда аниқланди.

I МДҲ ўйинларида 57 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи Фахриддин Хасанов олтин медальга сазовор бўлган эди. Жорий йилнинг 8 сентябрь куни мусобақа жараёнида топширган допинг-синамасидан “мельдоний” тақиқланган моддаси аниқланган. “Meldonium” тақиқланган моддалар рўйхатининг S4. Гормонлар ва метаболизм модуляторлари синфига мансуб ҳисобланади.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) Халқаро тестлаш ва тергов-суриштирув бўйича стандарти талабларига асосан, Ф.Хасанов жорий йилнинг 8 октябридан бошлаб мазкур ҳолат Россия антидопинг агентлиги (RUSADA) томонидан тўлиқ ўрганилиши ва тегишли қарор чиқазилгунга қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилади.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш