eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг навбатдан ташқари Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди

Куни кеча Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг навбатдан ташқари Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.Ташходжаев, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ходимлари, тренерлари ва вилоят бўлимлари вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Бош диркетори Нодиржон Турсунов ҳам иштирок этди.

Бош Ассамблея йиғилишини Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра йиғилишда кун тартибидан ўрин олган биринчи масала – жорий йилнинг 28 ноябридан 8 декабрига қадар Баҳрайн давлатида ўтказиладиган Ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида иштирок этиш ва 2022 йил Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Бош котиби вазифасини бажарувчи О.Гафуров сўзга чиқди.

Шундан сўнг ташкилий масалалар (қўмита раис ўринбосари, Бош котиб ва ижроия қўмита аъзоларини қайтадан сайлаш) кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига Шарифжон Моминджанов номзоди, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Бош котиби лавозимига Омон Гафуров номзоди овозга қўйилди. Ҳар иккала номзод ҳам делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш