Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги халқаро ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Куни кеча Бутунжаҳон антидопинг агентлиги билан ҳамкорликда Корея миллий антидопинг агентлиги (KADA) томонидан ташкил этилган Осиё глобал антидопинг семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Бош директори Нодиржон Турсунов бошчилигида Агентлик мутахассислари ҳам фаол иштирок этишди.
Бундай семинарлар мунтазам ўтказиб келинишини инобатга олган ҳолда, галдаги семинар допинг-синовларини самарали режалаштириш ва спортчилардан ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалар давомида допинг-тестлар олишни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланди.
Тадбирда кўтарилган мавзулар бўйича Буюк Британия (UKAD), Австралия (AUSADA), Корея (KADA) ва Япония (JADA) миллий антидопинг агентликлари амалиёти намуна сифатида кўрсатилди ва ўзаро фикр алмашинилди.