Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан амалга оширилаётган миссиялар давом этмоқда. Агентликнинг Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан Гулистон Олимпия захиралари коллежи спортчи-ўқувчилари учун ZOOM платформаси орқали ўқув-семинар ўтказилди.
"Допинг тарихи. Допингнинг организмга салбий таъсири" мавзусида ўтказилган онлайн семинарда мутахассислар томонидан спортчиларга тушунчалар берилди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Шунингдек, семинар давомида тингловчилар "допинг" сўзининг маъноси, допингнинг келиб чиқиш тарихи ва спортчи саломатлигига кўрсатадиган ножўя таъсири ҳақида маълумотларга ҳам эга бўлишди.