Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари томонидан самбо бўйича жаҳон чемпионати олдидан антидопинг масалалари бўйича йиғилиш ташкил этилди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини 20 дан ортиқ спортчиларимиз ўз вазн тоифалари бўйича ҳимоя қилишади.
Ҳозирда Тошкент вилоятида сўнги ўқув-машғулотларини олиб бораётган терма жамоа аъзоларига Агентлик томонидан спортда тақиқланган моддалар спортчиларнинг умумий ҳолатига таъсир этиши мумкин бўлган вазиятлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Ўз навбатида, жаҳон чемпионатига тайёрланаётган самбочиларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва мутахассислардан керакли тавсияларни олишди.
Олдинда турган катта спорт байрамида спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати