Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуаси самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун ушбу мусобақага старт берилади.
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини 20 дан ортиқ спортчиларимиз ўз вазн тоифалари бўйича ҳимоя қилишади.
46-бор ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 50 га яқин давлатлардан ташриф буюрган эркаклар, аёллар ва жанговар самбо йўналишида 400га яқин спортчилар биринчилик учун кураш олиб боришади.
Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳам ўзига юклатилган миссияни бажаришга киришади. Таъкидлаб ўтмоқчимиз, спортда тақиқлангган моддаларни истеъмол қилмасдан ҳалол курашган спортчигина ўз мақсадига етади.
Олдинда турган мусобақада барча спортчиларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати