eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Навбатдаги миссия ҳам муваффақиятли бажарилди

Спортчилардан допинг-синамлар олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди.

Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтган самбо бўйича эркаклар, аёллар ва жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар муносиб иштирок этишди. Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон самбочилари илк маротаба жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ўзбек самбоси учун тарихий натижа ҳисобланади. Вакилларимиз умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза). Мамлакатимизда ўтказилган бундан йирик мусобақа юқори савияда ташкил этилганлигини хорижий меҳмонлар ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Чемпионат савия жиҳатидан юқори турувчи мусобақа ҳисобланишини инобатга олиб, спортчилардан допинг-синамлар олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди. Агентлик ходимлари ҳам билдирилган ишончни оқлаш учун бор маҳоратларини ишга солишди.

Халқаро самбо федерацияси билан келишган ҳолда, чемпионатда 1-2 ўринни қўлга киритган ҳамда ихтиёрий танлов асосида спортчилардан допинг-синамалар олинди.

Уч кун давом этган мусобақада ўртача ҳар куни 10 тадан ва умумий 30 нафар самбочидан допинг-синамалар олинди. Агентлик фаолиятига кўмаклашиш ва бевосита кузатувчилик қилган Халқаро Самбо федерацияси (FIAS) антидопинг  бўлими бошлиғи Камила Хажкова ҳам Агентлик ишини юқори баҳолади ва ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш