Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги навбатдаги миссияни ҳам муваффақиятли якунлади.
Жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлар катталар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати мамлакатимизда ўтказилган эди. Ушбу мусобақада спортчилардан допинг синамаларни олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилган ва агентлик ходимлари билдирилган ишончни оқлашган эди.
Навбатдаги халқаро мусобақа қиличбозликнинг саблия йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубогига пойтахтимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қилди. Мазкур чемпионатда спортчилардан допинг-синамаларни олиш агентликка ишониб топширилди. Агентлик ходимлари билдирилган ишончни оқлашди. Умумий ҳисобда яккалик ва жамоавий баҳсларда иштирок этган икки нафар спортчидан ихтиёрий танлов асосида допинг-синамалар олинди.
Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим, мазкур мусобақада вакилларимиз ишончли иштирок этди. Иқтидорли спортчимиз Зайнаб Дайибекова барча рақибларидан устун келди ва олтин медални қўлга киритган эди. Кеча эса қизларимиз Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пардибаева, Самира Шакирова ҳамда Венера Исроилова жуфтлиги Миср, Болгария ва россиялик рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медални қўлга киритишди.
Ушбу муваффақият билан барча спортчи ва спорт мутасаддиларини табриклаймиз!
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати