eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси барчани бирлаштирмоқда

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Атроф муҳит муҳофазаси, ҳудудларни ободлиги, табиатни асрашга бўлган хайрли ташаббус лойиҳаси она табиат мусаффолигига юртимиздаги яшил манзиллар сонини ортишга ҳисса қўшиш истагидаги барчани бирлаштирмоқда. Ёш авлод онгида экологик муаммоларга нисбатан дахлдорлик хиссини шакллантириш кун тартибидаги масалалардан бўлиб турибди.

Мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан Олмазор туман “Олимпия” МФЙ ҳудудига “Яшил макон” лойиҳаси асосида 5 та бута ҳамда 60 туп Павлуния манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Мазкур хайрли ташаббусда Агентлик ходимлари билан бирга “Олимпия” МФЙ истиқомат қилувчи етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолининг барча қатлам вакиллари ўз ҳиссаларини қўшишди. Ташаббус 10 декабрга қадар давом этади.

Ушбу “долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида сиз ҳам фаол иштирок этинг ҳамда ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш