eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган дзюдочиларга допинг ҳақида тушунчалар берилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг асосий вазифаси спортчиларнинг допингсиз мусобақаларда қатнашиш учун асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир. Шу мақсадда Агентлик томонидан кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон дзюдо федерацияси таклифига биноан ҳозирда Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиз спортчиларига допинг ҳақида тушунчалар берилди.

Ўқув-семинар давомида дзюдочиларга спортда тақиқланган моддалар, АДАМС тизими, терапевтик қўллаш ҳамда допинг тест жараёни тўғрисида мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу таркибдаги ёшларни асосий қисми эндигина катта спортга қадам қўяётган умидли спортчилар ҳисобланади. Уларга ҳозирдан допингни инсон саломатлигига жиддий тасири борлиги, асоратлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш айни тўғри йўл ҳисобланади.

Семинар давомида спортчиларни кўпроқ допинг тест жараёни қизиқтирди ва мутахассислар томонидан айни шу жараён кўрсатиб берилди. Ўқув-семинар якунида спортчиларга махсус тайёрланган тарқатма материаллар тақдим этилди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш