eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногиронликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади.

Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган ва шу кундан бошлаб бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда.

Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг ортидан эса ҳар бир соҳада улар фаол ва биринчилар қаторида боришмоқда.

Шу йил ўтказилган Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ҳам мамлакатимиз пара-атлетлари 19 та медални қўлга киритишди. Вакилларимиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини юртимизга олиб келишди. Албатта, бу каби ғалабали юришлар ортида Муҳтарам Президентимиз томонидан имконияти чекланган шахсларга қаратилаётган юксак эътибор натижасидир.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси жамоаси, спортчи ва мураббийларини бугунги сана муносабати билан муборакбод этади.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш