eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Федерация ва ассоциация шифокорлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) 2018 йил ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, Агентликнинг асосий вазифаси спортчиларнинг допингсиз мусобақаларда қатнашиш учун асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.

Шу мақсадда ЎзМАДА, бошқа ҳар қандай антидопинг ташкилоти сингари, иккита тубдан фарқ қилувчи вазифани ўз олдига қўяди.

Биринчи вазифа - жамоатчиликни ва спортчиларни антидопинг қоидалари тўғрисида хабардор қилиш, спортда допингни олдини олишга асосланган қисқа, ўрта ва узоқ муддатли таълим дастурларини амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш бўлса, иккинчи вазифа - тестларни режалаштириш, ўтказиш, антидопинг қоидаларини бузиш ҳолатларини текшириш, шунингдек натижаларни қайта ишлаш ва бузилиш фактлари бўйича эшитувлар ўтказишдан иборат.

Бугун, Агентлик томонидан федерация ва ассоциациялар спорт шифокорлари учун айни шу масалада ўқув-семинар ташкил этилди. “2022 йил Тақиқланган рўйхати ва терапевтик истиснолар (TUE)” мавзусида ташкил этилган ўқув-семинарда Агентлик бош директори Нодиржон Турсунов 30 дан ортиқ шифокорларга мавзу юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек, “Тақиқланган рўйхат-2022” га киритилган ўзгаришлар тўғрисида ҳам тингловчилар таништириб ўтилди.

Спортчилар турли дори воситаларни истеъмол қилиш ёки даволаш услубларини қўллашни талаб этувчи касалликлар ва ҳолатлар билан хасталанишлари мумкин. Агар ушбу касаллик ёки ҳолатни даволаш учун спортчи Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Тақиқланган рўйхатига киритилган модда ёки услубдан фойдаланиши зарур бўлса, ТИ расмийлаштириш орқали спортчи мусобақа даврида зарур бўлган модда ёки услубдан фойдаланиши мумкин бўлади ва бу вазиятда спортчи антидопинг қоидабузарликда айбланмайди ҳамда табиийки унга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси қўлланилмайди. терапевтик истисно рухсатини олиш учун аризалар агентлик ҳузурида ташкил этилган малакали шифокорлардан иборат терапевтик истиснолар бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги сизлар билан доимо ҳамжиҳатликда ишлашга тайёр. Қандай масалангиз бўлса бемалол мурожаат қилишингиз мумкин”, - деди Н.Турсунов.

Бундай ўқув-семинарларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад антидопинг соҳасида ҳам спорт шифокорларини билимларини мустаҳкамлаш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида хабардор қилишдан иборатдир.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш