eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Яна оғир атлетика, 3 нафар спортчи допинг сабабли дисквалификация қилинди

ITA Халқаро допинг-тестлаш агентлигининг хабарига кўра, россиялик оғир атлетикачилар Оксана Сливенко, Светлана Шимкова ва Ринат Киреевнинг допинг-синамаларида тақиқланган анаболик стероидлар аниқланганлиги сабабли дисквалификация қилинди.

Пекин-2008 Олимпиада чемпиони 69кг вазн тоифасида ҳаракат қилган 34-ёшли О.Сливенко 2 йилга дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати 2021 йил 1 мартдан бошланади, лекин 2012 йил 1 мартдан бошлаб бугунга қадар спортчининг барча натижалари бекор қилинди.

69 кг гача вазн тоифасида Европа ва Жаҳон чемпиони 38 ёшли С.Шимковага нисбатан ҳам 2 йиллик жазо чораси қўлланилди. У 2020 йил 16 октябрдан бошлаб икки йилга спортдан четлаштирилиб, 2012 йил 8 майдан бугунга қадар кўрсатган барча натижалари бекор қилинди.

Яна бир 35-ёшли р.Киреев 94 кг гача вазн тоифасида Европа чемпионати кумуш медали соҳиби ҳамда 85 кг гача вазн тоифасида “Универсиада-2011” ғолиби ҳисобланади. У 2019 йил 8 майдан бошлаб тўрт йилга дисквалификация қилинди, спортчининг барча натижалари 2012 йил 9 февралдан бошлаб бугунга қадар бекор қилинди.

 Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш