Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) сузиш бўйича уч карра олимпия чемпиони хитойлик Сун Янга қарши янги иш қўзғатди.
Бунга сабаб қилиб сузувчининг сув ҳавзасидан олинган фотосурати кўрсатилди. Гап шундаки, 30-ёшли спортчи ҳозирда допинг учун 4-йиллик дисквалификация жазосини ўтамоқда ва бу давр ичида унга машғулотларда иштирок этиш ман этилган.
Энди WADA Халқаро сузиш федерацияси (FINA) билан ҳамкорликда тегишли тергов-суриштирув ишларини олиб бориб, ушбу ҳолат юзасидан якуний қарорга келади.