eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Жаҳон чемпиони, беш карра Европа чемпиони ва тўрт карра Паралимпия ўйинлари совриндори икки йилга дисквалификация қилинди

Хабарингиз бор, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан барча спортчилардан допинг-синамалар олинди. Ушбу амалиёт қўлланилишига асосий сабаб мусобақадан сўнг спортчининг натижаси бекор қилинишини олдини олишдир.

Агарда мусобақадан олдин олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланадиган бўлса мусобақаларга қўйилмаслиги ва суриштирув ишларига жалб қилинган ҳолда ўз мамлакатига қайтариб юборилиши йўлга қўйилди.

Бу амалиёт қўлланилиши орқали ташкилий қўмита бир мунча ижобий натижага эришди десак муболаға бўлмайди. Жаҳон чемпиони, беш карра Европа чемпиони ва тўрт карра Паралимпия ўйинлари совриндори ҳисобланган украиналик Ярослав Денйсенко яққол мисол десак бўлади.

У Токио-2020 ўйинлари арафасида топширган допинг-синамасидан тақиқланган “гидрохлортиазид” моддаси аниқлангани учун Паралимпия ўйинларида иштирок этишдан маҳрум этилган. Шундай қилиб, комиссия қарорига кўра спортчи 2023 йил 9 августга қадар спортдан четлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ярослав Денисенко кўзи ожизлар сузиш спортида иштирок этиб, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида 100 М ва 400 М эркин сузиш, 100 М баттерфляй ва 200 М комплекс сузиш турларида тўртта бронза медалларини қўлга киритган эди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш