eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Навбатдаги учрашув полвонлар билан ёхуд оғир атлетикада допинг муаммоси камаймоқдами?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги 2018 йилда фаолиятини бошлаган бўлса, шу кунга қадар қатор халқаро ва маҳаллий спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, ишлаб келмоқда.

Чемпионларимиз катта ютуқларга эришиши, мамлакат байроғини юксакларга кўтариши учун тиним билмай ҳаракат қилишади. Мусобақаларда ҳалол йўл билан ғалабага эриш эса энг асосий вазифа ҳисобланиши лозим.

Устувор ҳисобланган федерация ва ассоциация, спорт таълим муассасалари спортчилари, спорт шифокорлари ҳамда мураббийлари учун антидопинг ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси таклифига биноан, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган оғир атлетика терма жамоаси аъзоларига Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг Антидопинг таълим дастурлари бўлими ходимлари томонидан “Допингнинг инсон саломатлигига таъсири” тўғрисида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар давомида спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва бошқа халқаро антидопинг стандартлари талабларига риоя этилиши бўйича маълумотлар берилди.

Мазкур ўқув-семинарда мураббийлар, спорт шифокорлари ва бир қатор номдор спортчиларимиз ҳам иштирок этишди. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим, ушбу тадбирда Токио-2020 олимпия ўйинлари чемпиони, рекордчиси Акбар Жўраев ҳам диққат билан кузатиб борди. Семинар якунида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланишди ва керакли тавсияларни олишди.

Унутманг, мусобақаларда ҳалол йўл билан ғалаба қозониш ҳар бир спортчи олдида турган энг катта вазифадир!

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш