eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Антидопинг қоидабузарлик турлари бўйича курашчиларга тушунчалар берилди

Ўзбек миллий курашини жаҳон миқёсида намойиш этиш ва Олимпия ўйинларига киритиш режалаштирилган.

Буюк аждодларимиздан мерос бўлган курашнинг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларни ушбу миллий спорт туримизга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг мамлакатимизда курашга бўлган эътибор яна ортди. Ўзбек миллий курашини жаҳон миқёсида намойиш этиш ва Олимпия ўйинларига киритиш режалаштирилган. Бунинг учун эса албатта спортчиларимиздан кўпроқ ўқув-машғулотларда иштирок этиш ва ўзларига бўлган ишончни орттириш талаб этилади.

Ҳозирда кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент шаҳридаги 173-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. Ўзбек спорти бўлган курашни дунёга танитиш учун эса спортчилардан ҳалол курашиш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими ходимлари спортчилар спортда тақиқланган моддаларни истеъмол қилишини олдини олиш ва қоидаларга риоя этишлари юзасидан “Антидопинг қоидабузарлик турлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказишди.

Мазкур ўқув-семинар полвонларимиз билан биринчи бор ўтказилаётган эмас. Ўтган 2021 йилда махсус ишлаб чиқилган режа асосида кўплаб федерация ва ассоциация, спорт таълим муассасалари спортчилари, спорт шифокорлари ва мураббийлари учун ташкил этилган эди.

Семинар давомида спортчиларга допинг тўғрисида қай даражада тушунчага эга эканликларини аниқлаш мақсадида тарқатма тестлар ҳам берилди. Шунингдек, ўқув-семинар якунида полвонлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш