eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Чавандозлардан ҳам допинг-синамалар олинадими ёхуд улар допинг ҳақида тушунчага эгами?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ  мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини оммалаштириш учун шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мазкур спорт тури бўйича юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб равишда танитиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан ҳам мазкур спорт тури ривожи йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи ЗГазиева ва бош мутахассис Л.Эгамбердиевалар томонидан Ўзбекистон  йилқичилик ва от спорти федерацияси спорт мураббийлари, чавандоз-спортчилар, спорт шифокорлари учун “Допинг ҳақида тушунча. Допинг тарихи” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Спортчи-чавандозларнинг мусобақаларда шаффоф ва соф ғалабалари сари тайёргарлик даврида ўтказилгани бу тадбир уларни янада соғлом бўлиб, турли ножўя иллатларга, асоратларга олиб келадиган допингга қарши курашишларига асос бўлади. Семинар иштирокчилари допинг сўзининг маъноси, унинг организмга салбий таъсири ва оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди.

Шу билан бирга, допинг - спортда рақобатбардош спортчиларнинг спорт кўрсаткичларини оширувчи, тананинг жисмоний ёки психологик фаоллигини вақтинча оширувчи, ноқонуний дори воситаларини қўллаш, организмга ножўя таъсир кўрсатадиган ва махсус аниқлаш усуллари мавжуд бўлган биологик фаол моддалар, спорт кўрсаткичларини мажбурий ошириш усуллари ва кўп сонли дори-дармонлар машғулот ёки мусобақа пайтида спортчилар учун таъқиқланган мақомига эга эканлиги тушунтирилди.

Иштирокчиларнинг допинг бўйича ва семинар юзасидан билимлари тест саволларига жавоб белгилаш билан аниқланди. Семинар якунида Агентлик ходимлари спорт мураббийлари, спортчи-чавандозлар ва спорт шифокори томонидан берилган саволларга жавоблар беришди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш