eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

ЎзМАДА томонидан бокс бўйича Осиё биринчилигида 35 та допинг-синамалар олинди

Хабарингиз бор илк маротаба ташкил этилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига пойтахтимиз мезбонлик қилди.

Таъкидлаш лозим мазкур мусобақада вакилларимиз ишончли иштирок этишди. Боксчиларимиз  16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, медалларнинг 13 тасини (12 та олтин, 1 та кумуш) йигитлар қўлга киритган бўлса, қизларимиз 7 тасини (4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза) ўзлариники қилишди.

 Ушбу чемпионатда спортчилардан допинг-синамалар олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди. Агентлик бош директори Нодиржон Турсунов бошчилигидаги агентлик ходимлари ва кўнгилли волонтиёрлар гуруҳи билдирилган ишончни оқлашди.

Осиё биринчилигида Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА) буюртмасига кўра жами 35 та допинг-синама олинган бўлиб, шундан 23 та йигитлардан ва 12 та қизларга тўғри келмоқда.

Тақвимга кўра, кунлик мусобақалар финалидан сўнг допинг-синамалар олиниши керак эди, маълум бир сабабларга кўра тақвимга ўзгартириш киритилди ва барча финал жанглари бир кунга белгиланди. Бу эса кетма кет финал жанглардан сўнг у ёки бу танланган спортчидан допинг-синмалар олишни талаб этади. Ўзига хос мураккаб вазиятдан агентлик ходимлари чиқиб кетишди ва миссияни муваффақиятли бажаришди. Бу эса ўз навбатида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) ва Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА) томонидан эътироф этилди.

Спортчилардан олинган допинг-синамалар текшириш учун Австрия антидопинг лабораториясига юборилди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш