eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

2022 йилнинг илк ойида антидопинг соҳасида қандай ишлар амалга оширилди, ўзбекистонлик спортчиларда допинг аниқландими?

Жаҳон спорт майдонларида ҳамда юртимизда ўтказилаётган халқаро мусобақа ва турнирларнинг бошланиши билан спортчилардан допинг синамалар олинади.

Хўш, ўтган бир ой мобайнида мамлакатимиз спортчилари қайси мусобақаларда қатнашиш учун  допинг синамаларни топширди. Бу борада умумий вазият қандай?

Мазкур масала хусусида  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов ЎзА муҳбири Тўлқин Рўзиев саволларига қуйидагиларни маълум қилди.

2022 йилнинг илк ойида юртимиз спортчилари ўндан ошиқ халқаро мусобақаларда иштирок этиш олдидан белгиланган меъёр асосида допинг синамаларни топширишди.

Муҳими, январь ойида ҳозирча допингга тушган ёки қоида бузган спортчилар аниқланмади. Бу, ўтган йил давомида ҳамда жорий йилнинг илк кунларида бир нечта спорт турлари бўйича терма жамоа спортчилари билан олиб борилган тушунтириш ишлари, ўтказилган семинарлар натижаси бўлди, албатта.

Шунингдек, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) буюртмасига кўра, жорий йилнинг 22-29 январь кунлари пойтахтимизда бокс бўйича ташкил этилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида спортчилардан допинг-синамалар олинди.

Қитъа боксчиларидан 35 та допинг-синама олинган бўлиб, шундан 23 та йигитлардан ва 12 та қизларга тўғри келди. Олинган синамалар Австрия лавбараториясига юборилди. Натижалар 15 кун ичида маълум қилинади.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан йил давомида мамлакатимизда ўтказилиши кутилаётган 68 га яқин спорт мусобақаларида 660 га яқин допинг-синамалар олиш режалаштирилган.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш